Керч бўғозида мазут тўкилиши оқибатида 30 дан ортиқ делфин нобуд бўлди
Фавқулодда ҳолат бошланганидан бери 61 та китсимон ўлгани қайд этилган. Уларнинг 32 таси 15 декабрдан кейин аниқланган бўлиб, жонзотлар ўлими мазут тўкилиши билан боғлиқ.
Керч бўғозида танкер ҳалокати сабаб мазут тўкилиши оқибатида денгизда 30 дан ортиқ делфин нобуд бўлди. Бу ҳақда «Делфа» делфинларни қутқариш илмий-экологик маркази хабар берди.
«Фавқулодда ҳолат бошланганидан бери 61 та китсимон ўлгани қайд этилди, уларнинг 32 таси 15 декабрдан кейин аниқланган бўлиб, жонзотлар ўлими мазут тўкилиши билан боғлиқ. Қолганлари фавқулодда ҳолатдан олдин нобуд бўлган», — дейилади хабарда.
Марказнинг маълум қилишича, деярли ҳар куни делфинлар нобуд бўлаётгани тўғрисида янги хабарлар келиб тушмоқда.
«Ушбу мавсум учун бундай кўп нобуд бўлишлар — юқори кўрсаткичдир. Жасадлар ҳолатига кўра, китсимонларнинг аксарияти ҳалокатдан кейинги дастлабки 10 кун ичида нобуд бўлган», — дея таъкидланади хабарда.
15 декабр куни Керч бўғозида Россиянинг иккита нефт танкери — «Волгонефт-212» ҳамда «Волгонефт-239» ҳалокатга учради. Фавқулодда хизматлар маълумотларига кўра, танкерлар жами 9,2 минг тоннага яқин мазут олиб кетаётган бўлган. Ҳалокат оқибатида нефт маҳсулотлари денгизга тўкилган, Краснодар ўлкасининг ўнлаб километр соҳиллари ифлосланган.
Россия президенти Владимир Путин Керч бўғозида танкерлар ҳалокати оқибатида мазут тўкилиши сабабли федерал даражадаги фавқулодда ҳолат эълон қилган. Қрим раҳбари Сергей Аксеновга кўра, табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун федерал бюджетдан маблағ ажратилган.
Мавзуга оид
09:51 / 03.01.2025
Қора денгиздаги мазут Қрим қирғоқларигача етиб борди
13:51 / 27.12.2024
РФда мазут тўкилиши сабабли федерал даражадаги фавқулодда режим жорий этилди
12:31 / 26.12.2024
Краснодар ўлкасида мазут тўкилиши сабабли фавқулодда ҳолат жорий этилди
13:35 / 24.12.2024