Лицензия олмасдан одамларни Умрага юборган фирмаларга чора кўрилди
Битта фирма БҲМнинг 200 баравари миқдорида жаримага тортилган. Яна иккитасига нисбатан тўпланган материаллар тегишли чора кўриш юзасидан ҳуқуқ-тартибот органларига юборилган.
Керакли лицензияга эга бўлмасдан туриб, одамларни Умра зиёратига юборган тадбиркорлик субъектларига чора кўрилган. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ўтказилган текширувларда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида жойлашган “Xurmo travel umra” МЧЖ (Saxiy travel) фуқароларга лицензиясиз Умра тадбири ташкил этиб келгани аниқланган.
Шунингдек, Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида “Anor tour”, Тошкент шаҳри Чилонзор туманида “Sokin travel” номи остида жисмоний шахслар томонидан давлат рўйхатидан ўтмасдан Умра тадбири ташкил этиб келингани аниқланган.
Қайд этилишича, қўмита томонидан “Xurmo travel umra” МЧЖ (Saxiy travel)га нисбатан “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонуннинг тегишли моддалари талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари юзасидан БҲМнинг 200 баравари миқдорида (75 млн сўм) жарима қўллаш бўйича қарор қабул қилинган.
“Anor tour” ва “Sokin travel” номлари остида ишлаб келган жисмоний шахсларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича тўпланган материаллар тегишли чора кўриш юзасидан ҳуқуқ-тартибот органларига юборилган.
“Огоҳ бўлинг, Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатиш тақиқланган”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:00 / 06.01.2025
Наманганда она-болани Ҳаж зиёратига юбориш эвазига 10 минг доллар олган шахс ушланди
21:30 / 30.12.2024
Telegram Малайзияда лицензия олиш учун ариза берди
11:11 / 25.12.2024
Тошкентда логопед марказида бемор болалар даволанган. ССВ марказда тиббий лицензия бўлмаганини маълум қилди
16:15 / 18.12.2024