Ўзбекистон | 10:57 / 05.01.2025
7049
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон вакили ШҲТ бош котиби ўринбосари этиб тайинланди

Бу лавозимга шу пайтгача Ўзбекистоннинг ШҲТ котибияти ҳузуридаги доимий вакили бўлган Ботир Турсунов тайинланган.

Фото: Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти

Ўзбекистон вакили Ботир Турсунов 1 январ куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби ўринбосари вазифасини бажаришга киришган. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ботир Турсунов 50 ёшда. У Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Ўзбекистон Фанлар академияси И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институтини тамомлаган.

2005 йилдан ТИВ тизимида, марказий аппарат ва Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонасида турли лавозимларда ишлаган.

Шунингдек, президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори, Марказий Осиё халқаро институти директори ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

Ботир Турсунов 2023 йилдан Ўзбекистоннинг ХХРдаги элчихонаси маслаҳатчи-вакили, ШҲТ котибияти ҳузуридаги доимий вакил сифатида ишлаб келаётганди.

У фалсафа фанлари номзоди, 25 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи ҳисобланади. Рус, инглиз ва хитой тилларини мукаммал билади.

Мавзуга оид