ҲАМАС гаровдаги бир қанча исроилликни озод қилишга тайёрлигини билдирди
Охирги кунларда Қатарда ҲАМАС ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича кўп томонлама музокаралар олиб борилмоқда. Тахминларга кўра, томонлар келишувни 20 январ, АҚШ сайланган президенти Доналд Трамп инаугурацияси кунигача тузмоқчи.
Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи Исроил билан ўт очишни тўхтатиш бўйича эҳтимолий келишув доирасида гаровдаги 34 нафар исроилликни озод қилишга тайёр ва уларнинг рўйхатини тузди. Бу ҳақда ҳаракат вакилларидан бирига асосланиб Reuters хабар берди.
Қайд этишилишича, ҳар қандай битим Исроил қўшинларини Ғазодан олиб чиқиб кетиш бўйича келишувга эришиш, шунингдек, ўт очишни вақтинчалик эмас, балки доимий тўхтатишга боғлиқ бўлади.
Кейинроқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу идораси ҲАМАС гуруҳидан гаровга олинганларнинг бундай рўйхатини олмаганини маълум қилди.
Reuters агентлигининг маълум қилишича, унда рўйхатнинг нусхаси бор, лекин исмлар ошкор этилмайди.
The Times of Israel нашрининг ёзишича, уч босқичли эҳтимолий келишувнинг биринчи босқичида 23 нафар аёл, шунингдек, оғир аҳволда деб ҳисобланган 50 ёшгача бўлган 11 нафар эркак озод этилиши мумкин.
ОАВ хабарларига кўра, охирги кунларда Қатарда ҲАМАС ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича кўп томонлама музокаралар олиб борилмоқда. Тахминларга кўра, томонлар келишувни 20 январ, АҚШ сайланган президенти Доналд Трамп инаугурацияси кунигача тузмоқчи.
2023 йил октябр ойида ҲАМАС ва Исроил ўртасида янги уруш бошланганидан бери фаластин гуруҳи 250 нафардан ортиқ исроилликни гаровга олди. Уларнинг юзга яқини ҳамон Ғазо секторида асирликда қолмоқда. Уларнинг учдан бир қисми ўлган деб ҳисобланади.
Мавзуга оид
14:46 / 06.01.2025
ОАВ: Исроил «Ҳизбуллоҳ» билан узоқ муддатли сулҳ тузмоқчи
15:52 / 03.01.2025
Исроилнинг Ғазо марказий қисмига авиазарбасида 13 киши ҳалок бўлди
14:22 / 03.01.2025
Исроил армияси: 2023 йил 7 октябрдан бери 28 ҳарбий ўз жонига қасд қилди
11:55 / 03.01.2025