Наманганда шифокорлар боланинг ҳаётини сақлаб қолди
1 ёш-у 3 ойлик болакайда талваса хуружи кузатилган. Шифокорларнинг тезкор кўрсатилган ёрдами билан у қутқариб қолинган.
Наманган шаҳрида 2 январ куни хусусий клиника шифокорлари юқори иситма туфайли талваса хуружига учраган боланинг ҳаётини сақлаб қолди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Маълум бўлишича, ўша куни гўдакнинг ота-онаси бошқа фарзандлари билан уни олиб, истироҳат боғига боришган. Кутилмаганда кичик фарзанднинг иситмаси юқорилаб кетган. Шундан сўнг талваса хуружи кузатилган.
Бола зудлик билан истироҳат боғи яқинидаги клиникага олиб борилган. Шифокорлар биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатган.
Таъкидланишича, бола ҳозирда ўзини яхши ҳис қилмоқда. У шифокорлар назорати остида тегишли муолажаларни олмоқда.
Мавзуга оид
07:34 / 23.12.2024
40 млн сўмлик пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди
19:05 / 26.11.2024
Наманганда флюорит тошини қайта ишлаш йўлга қўйилиши мумкин
16:53 / 22.11.2024
Наманганда 4 кишини Британияга ишга юбориш эвазига 12 минг доллар олган шахс ушланди
16:34 / 18.11.2024