Жамият | 09:56 / 06.01.2025
2806
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 10 метрлик чуқурликка тушиб кетган фуқаро қутқарилди

Яшнобод тумани Султонали Машҳадий кўчасидаги уйларнинг бирида фуқаро ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ҳожатхона учун қазилган 10 метрлик чуқурликка тушиб кетган.

Фото: ФВВ

Жорий йилнинг 5 январ куни соат 13:58 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Бойқўрғон маҳалласи Султонали Машҳадий кўчасидаги уйларнинг бирида фуқаро ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ҳожатхона учун қазилган 10 метрлик чуқурликка тушиб кетган.

ФВВ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, қутқарув анжомлари ёрдамида фуқарони чуқурликдан чиқариб олган ва биринчи ёрдам кўрсатган. 

Шундан сўнг фуқарога малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган. 

Фуқаро енгил тан жароҳати олган бўлиб, ҳозирда шифокорлар назорати остида. Унинг аҳволи яхши, дейилади хабарда.

Мавзуга оид