2027 йилдан Ўзбекистонда пластик пакетлар тақиқланиши мумкин
2027 йилдан бошлаб пластик пакетларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва улардан фойдаланишни тақиқланиши ҳамда экологик жиҳатдан зарарсиз (биопарчаланувчи) пакетлардан фойдаланиш рағбатлантирилиши мумкин.
Ўзбекистонда 2025−2027 йилларга мўлжалланган пластик билан ифлосланишни камайтириш бўйича миллий дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Бу жамоатчилик муҳокамасига қўйилган «Ўзбекистон–2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури» лойиҳасида назарда тутилган.
Жумладан, 2027 йилдан бошлаб пластик пакетларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва улардан фойдаланишни тақиқлаш ҳамда экологик жиҳатдан зарарсиз (биопарчаланувчи) пакетлардан фойдаланишни рағбатлантириш таклиф этилган.
Бундан ташқари, пластик маҳсулотларининг кимёвий таркибидаги зарарли моддалардан фойдаланишни чеклаш ва қадоқларда қайта ишланган пластикдан фойдаланиш коэффицентларини белгилаш режалаштирилган. Ҳужжат лойиҳаси 2025 йилнинг сентябригача ишлаб чиқилиши ва 2025 йилнинг ноябригача Вазирлар Маҳкамасига киритилиши керак.
Давлат дастурини амалга ошириш тўғрисидаги президент қарори лойиҳасига кўра, 2025 йил 1 ноябрга қадар пластик қадоқларни ёки пластик қадоқларда маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамда импорт қилувчиларга «тараларни қайтариш», ушбу турдаги чиқиндиларни қабул қилувчи махсус жойлар ва ускуналарни ўрнатиш орқали йиғиб олиш ва утилизация қилиш, утилизация йиғимини тўлаш бўйича кенгайтирилган мажбуриятни жорий қилиш мажбуриятини юклайдиган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳам кўзда тутилган.
Ҳозирги вақтда Кения, Уганда, Руанда, Танзания, Эритрея, Малави, Жанубий Африка, Маврикий, Мозамбик, Бангладеш, Хитой (қисман), Тайван, Ҳиндистон (айрим штатлар), Фижи, Папуа-Янги Гвинея, Бермуда, Баҳама оролларида пластик пакетлардан фойдаланиш тўлиқ тақиқланган.
Қисман тақиқланган ёки пластик пакетлардан фойдаланишга юқори солиқ жорий қилинган мамлакатлар: Франция, Италия, Испания, Германия, Буюк Британия, Ирландия, Белгия, Нидерландия, Дания, Швеция, Норвегия, Финляндия, Канада (баъзи провинциялар), АҚШ (баъзи штатлар) ва Австралия (баъзи штатлар).
Мавзуга оид
18:02 / 04.12.2024
Қурилиш майдонларида атмосфера ҳавоси талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланади
19:40 / 17.11.2024
Олимлар дунёдаги чучук сув захиралари нега камайганини тушунтирди
16:49 / 16.11.2024
Океан сувларининг исиши чиғаноқ ҳосил қиладиган планктонларга хавф солмоқда — тадқиқот
11:40 / 10.09.2024