Амалдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин
Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг коррупцияга мойиллигини текшириш амалиётини жорий этиш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов маълум қилди.

Акмал Бурҳонов ўз постига ушбу суратни илова қилган.
Мазкур янги тизим раҳбарлик лавозимларда ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга мойиллиги даражасини баҳолаш орқали амалга оширилади, дея ёзди Бурҳонов Telegram'даги каналида.
“Бу – давлат хизматига адашиб ёки ноқонуний бойлик орттириш мақсадида кириб келганларни аниқлаш, шунингдек, давлат идораларига ҳалол кадрларни танлаб олиш имконини беради”, – дейди агентлик директори.
Акмал Бурҳонов коррупцияга мойиллик айнан қандай қилиб баҳоланиши борасида қўшимча тафсилотларни келтирмаган.
Аввалроқ Kun.uz Гулистон шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари хитойлик инвесторларни чув туширгани учун 9 йилга қамалгани, айни пайтда Ромитан тумани ҳокими ўринбосари ҳам фирибгарликда айбланаётгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид

21:43 / 11.02.2025
Коррупцияни қабул қилиш индексида Ўзбекистон тўплаган балл пасайди

12:00 / 08.02.2025
30 га яқин давлат хизмати хусусий секторга берилади

17:59 / 25.01.2025
3 марта қамоқ, ҳисобсиз ҳуқуқбузарликлар ва маъмурий назорат: Учтепа ҳокимининг уч карра судланган ёрдамчиси ҳақида нималар маълум?

18:17 / 20.01.2025