Уч ҳудудда ишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Бухоро вилоятининг Шофиркон ва Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманларида ишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.
Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар беришича, Деҳқонобод туманида “Д.К.” АЖ қўриқчиси М.А. фуқаролар С.У. ва Ё.И.нинг ишончига кириб, уларни ушбу корхонага ишга киритиб қўйиши эвазига 2,5 минг долларни олган вақтида ушланган.
Шунингдек, Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси бўлим ҳисобчиси Ю.Ҳ. фуқаро С.З.нинг ишончига кириб, уни ушбу тиббиёт бирлашмасига ишга киритиб қўйиши эвазига 700 доллар олган вақтида ушланган.
Шунингдек, “Тошлоқтумангаз” газчиси М.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб фуқаро А.С.ни ушбу газ таъминоти корхонасига ишга киритиб қўйиши эвазига муқаддам 1,7 млн сўм ва 500 долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланди.
Ушбу пуллар ҳисобидан 640 долларнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

18:05 / 06.02.2025
“Ижодкор” фирибгарлар: бунақалари киноларда ҳам учрамайди

18:05 / 05.02.2025
Туркияда энг йирик молиявий пирамидани ташкил қилган ака-укалар 45 минг йилга қамалди

11:43 / 05.02.2025
Пиллачилик соҳасида аёлларни иш билан таъминлаш бўйича тартиб тасдиқланди

20:21 / 04.02.2025