Ўзбекистон | 12:08 / 26.01.2025
4812
1 дақиқада ўқилади

​​​​​​​Самарқандда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди

Ҳайдовчи машинани тез бошқариб, кескин бурилиш жойида бошқарувни йўқотган.

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса 2025 йил 6 январ куни соат 21:20 ларда содир бўлган. Қўшработ тумани Юқори Сарой маҳалласи ҳудудидан ўтган ички йўлда ҳайдовчи Дамас машинаси бошқурувини йўқотган.

Машина ағдарилиб кетган ва ҳайдовчи тан жароҳатлари олган. Кўрсатилган муолажаларга қарамасдан ҳайдовчи шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, ҳодиса юз берган маҳаллада вилоят ИИБ ЙҲХБ мутасаддилари ва жамоатчилик иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилган.

Тайёрлаган:  Ғайрат Йўлдошев

Мавзуга оид