Алиев Украинага инсонпарварлик ёрдами учун 1 миллион доллар ажратди
Ажратилган маблағлар Озарбойжонда ишлаб чиқарилган электр жиҳозларини харид қилиш ва Украинага инсонпарварлик ёрдами сифатида жўнатиш учун сарфланади.

Фото: president.az
Озарбойжон Украинага инсонпарварлик ёрдами учун 1 миллион доллар ажратди. Тегишли фармонни мамлакат президенти Илҳом Алиев имзолади ва ҳужжат давлат раҳбари сайтида жойлаштирилди.
Ажратилган маблағлар Озарбойжонда ишлаб чиқарилган электр жиҳозларини харид қилиш ва Украинага инсонпарварлик ёрдами сифатида жўнатиш учун сарфланади.
Озарбойжон Киевга биринчи марта гуманитар ёрдам юбораётгани йўқ. 2023 йил июль ойида Алиев шунингдек, Украинага электр жиҳозларини харид қилиш ва жўнатиш учун мамлакат Энергетика вазирлигига 7,6 миллион доллар ажратган эди.
2022 йилда Озарбойжон Украинага 30 миллион манатдан ортиқ (17,6 миллион доллар) гуманитар ёрдам кўрсатди. Бу Бокунинг ўша йили бошқа давлатга кўрсатган энг катта ёрдамидир. Боку дори-дармонлар, озиқ-овқат, трансформатор ва генераторлар юборди ва украиналик болаларни тиббий ва психологик реабилитация қилиш учун қабул қилди.
Россия босқини бошлаганидан кейин Озарбойжон Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлади. «Украинадаги уруш этник ва диний нуқтаи назардан бир-бирига жуда яқин бўлган икки халқ учун катта фожиадир. Бу катта фожиа», деди Илҳом Алиев.
Шу билан бирга, Боку Киевга қурол етказиб беришдан бош тортди. «Улар биздан сўраса ҳам, буни бажара олмаймиз», деди Алиев.
2024 йил охиригача Озарбойжон Украинага тахминан 40 миллион доллар ёрдам берган.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Россиянинг навбатдаги манипуляциялари». Зеленский Путиннинг ўт очишни тўхтатиш таклифига берган жавобини изоҳлади
Жаҳон | 01:23
-
Миср Исроил ва ҲАМАСга 60 кунлик сулҳ бўйича янги режани таклиф қилди
Жаҳон | 00:41
-
Индонезия президенти коррупционерлар учун қамоқхона қурилишини эълон қилди
Жаҳон | 23:54 / 13.03.2025
-
Трамп Путиннинг ўт очишни тўхтатиш борасидаги баёнотини «умидбахш, лекин тўлиқ эмас» деб атади
Жаҳон | 23:23 / 13.03.2025
Мавзуга оид

23:00 / 13.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди

21:18 / 13.03.2025
Путин: Россия Украинада ўт очишни тўхтатишга баъзи шартларда тайёр

20:21 / 13.03.2025
Арманистон ва Озарбойжон тинчлик битими лойиҳасини келишиб олди

18:12 / 13.03.2025