Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида оғир касалликка чалинган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари кўмагида Саудия Арабистонига умра амалларини бажариш учун келган ва оғир касалликка чалинган фуқаро оиласи бағрига қайтарилди.
Фото: "Дунё" АА
Бош консулхонадан олинган маълумотга кўра, О.Б. ўтган йили 15 декабр куни умра амалларини адо этиш мақсадида Саудия Арабистонига келган. 31 декабр куни умра ибодатлари якунлаб, Маккадан Жидда халқаро аэропортига етиб келганида ўт пуфагидаги оғриқлар хуружи боис ушбу шаҳардаги King Abdullah Medical Complex касалхонасига жойлаштирилган. Шифохонада унинг буйрак ва ўт пуфагида тўпланган тошлар жарроҳлик йўли билан олиб ташланган.
Беморнинг ўғли Б.А. Бош консулхонага йўллаган мурожаатида, отасини Ўзбекистонга олиб кетиш ва шифохона билан юзага келган муаммоларни ҳал этишда амалий ёрдам беришни сўрган.
Ўзбекистон дипломатлари King Abdullah Medical Complex шифохонаси масъуллари билан учрашув ўтказиб, беморнинг Ўзбекистонга қайтиши билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштиришга амалий ёрдам кўрсатишди. Шунингдек, беморда ўтказилган жарроҳлик амалиёти учун тўлов билан боғлиқ масалалар ҳам томонлар ўртасида ижобий ҳал этилди.
Фуқаро Uzbekistan Airways самолётида Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Мавзуга оид
07:26 / 03.12.2025
Саудиядаги улкан «Мукааб» пойдевори сунъий йўлдошдан қайд этилди
14:02 / 02.12.2025
РФ ва Саудия Арабистони визани бекор қилиш тўғрисида шартнома имзолади
12:55 / 02.12.2025
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўрта тиббиёт ходимларини ишга жойлаштириш бўйича келишув имзолади
19:00 / 29.11.2025