Жаҳон | 12:20 / 08.02.2025
2645
3 дақиқада ўқилади

Focus: Путин Rheinmetall бош директори Паппергерга сиртдан таҳдид қилган

Владимир Путин Армин Паппергерни «провокатор» ва «Украинага ҳарбий юклар бўйича куратор» деб атади. Россия президентининг баёнотлари немис разведка хизматларини мудофаа концерни раҳбарининг хавфсизлигини таъминлашга ундади.

Фото: Thomas Trutschel/photothek.de/AA/picture alliance

Россия президенти Владимир Путин 2024 йил март ойида Россия армияси ва ҳарбий разведкасининг юқори мартабали амалдорлари билан ёпиқ учрашувда Германиянинг Rheinmetall мудофаа концерни бош директори Армин Паппергернинг исмини тўрт марта тилга олди ва уни «провокатор» ва «Украинага ҳарбий юклар етказиб бериш бўйича куратор» деб атади. Бу учрашув, Focus Online'нинг 7 феврал, жума куни Ғарб разведка идоралари маълумотларига таяниб хабар беришича, Rheinmetall компанияси Украина расмийлари талабига биноан Украина ғарбида ўқ-дорилар ва танкларни таъмирлаш устахонасини ишлаб чиқарадиган қўшма корхона қуриши эълон қилинганидан кўп ўтмай содир бўлди.

Россия ҳарбий амалдорлари, жумладан, бир қанча генераллар Путинга Ғарбнинг Украинага қурол етказиб бериши «тўғридан тўғри провокация» эканлигини ва Киевга ҳар қандай моддий-техник таъминот нафақат армия, балки хавфсизлик хизматларининг ҳам саъй-ҳаракатлари билан тўхтатилиши кераклигини айтди. Шундан сўнг Путин нутқ сўзлади, унинг мазмуни «Ғарб разведкаси»га унинг агентларидан бири йиғилиш иштирокчилари орасида бўлгани ёки идоравий электрон ёзишмаларга киришга муваффақ бўлгани учун маълум бўлди, деб ёзади Focus Online.

Бу нутқида Путин Армин Паппергернинг исмини тўрт марта тилга олиб, уни «провокатор» ва «Украинага ҳарбий юклар етказиб бериш куратори» деб атаган. Германия Конституцияни ҳимоя қилиш федерал идорасининг юқори мартабали ходими Focus Online мухбири билан суҳбатда Путиннинг сўзлари «ғайриоддий равишда қаттиқ» эшитилгани ва немис расмийларида жиддий хавотир уйғотганини тушунтирди.

Rheinmetall раҳбари: Заводларимиз атрофида ҲҲМ тизимлари йўқ

Германиянинг Rheinmetall мудофаа концерни раҳбари Армин Паппергер Россиянинг қўпорувчилик таҳдиди туфайли ўз корхоналарида кўрилган хавфсизлик чоралари ҳақида гапирди.

«Эҳтимол, мен инвестицияларни кўпайтиришда жуда фаол бўлдим ва жаноб Путинга бу ёқмади», деб ҳазил қилди Rheinmetall йирик ҳарбий-саноат концерни директорлар кенгаши раиси Армин Паппергер DW'нинг унга нисбатан Кремл буйруғи билан амалга оширилган суиқасдга уриниш сабаблари ҳақидаги саволига жавобан.

«Аммо, - дея қўшимча қилди Паппергер, - агар мен йўқ бўлганимда, концернни шунчаки янги одам бошқарар эди ва ҳеч нарса ўзгармас эди».

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди