Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида вазни 7 килодан зиёд қиз туғилди
Она кесарча кесиш орқали туғдирилган, бу унинг тўртинчи фарзанди.
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри туманлараро перинатал марказида вазни 7 килограмм 3 грамм бўлган қиз дунёга келди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Чақалоқнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Она кесарча кесиш орқали туғдирилган, бу унинг тўртинчи фарзанди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, ҳозир она ва бола шифокорлар назоратида.
Эслатиб ўтамиз, бундай ҳолат ўтган йилнинг ноябрь ойида Нурафшон шаҳрида кузатилган бўлиб, вазни салкам 7 кг ўғил туғилган эди.
Мавзуга оид
18:42
Президент қарори: Тошкентда тирбандликларни камайтириш чоралари тасдиқланди
14:47
Светофорлар “ақлли” тизимга уланади: транспорт оқимига қараб автоматик мослашади
08:41
Тошкентда 115-сонли автобус йўналиши янгиланди
09:34 / 04.12.2025