Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2,1 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланган корхона фош этилди
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 2,1 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди.
Фото: Ўзэнергоинспекция
“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, ҳолат “Ўзэнергоинспекция” Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида аниқланган.
Гулистон шаҳрида жойлашган “С. Ж.” МЧЖ қуввати 176 кВт бўлган электр қурилмалари уланган электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 2 миллиард 130 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Мавзуга оид
10:16 / 12.12.2025
Чиқиндидан қарздор қарийб 205 минг абонентнинг электр тўловига чеклов ўрнатилди
20:22 / 30.11.2025
Наманганда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди
09:56 / 12.11.2025
Чиқинди қарзи бор истеъмолчи тўғридан тўғри электрдан узилмайди — Энергетика вазирлиги
09:22 / 12.11.2025