Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди
Мамлакат пойтахти парламентаризм оламидаги энг муҳим воқеа – Парламентлараро иттифоқнинг (ПИ) 150-юбилей ассамблеясига тайёргарлик ишлари давом этмоқда.
Фото: senat.uz
Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ижроия қўмитасининг ташкилий масалалар юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Сенат раиси Танзила Норбоева кириш сўзи билан иштирок этди.

Сенат раиси ўз нутқида ПИ раҳбариятига, хусусан, Иттифоқ президенти Тулия Эксон ва бош котиб Мартин Чунгонг 150-юбилей ассамблеяни Ўзбекистонда ўтказишга розилик билдиргани учун миннатдорлик билдирди. Ушбу тадбирнинг ўтказилиши мамлакатдаги демократик ислоҳотларнинг халқаро даражадаги эътирофи экани таъкидланди.
Т.Норбоева ўз чиқишида ижтимоий адолат, камбағалликка барҳам бериш ва заиф қатламларни ҳимоя қилиш масалаларининг долзарблигини қайд этиб, бу борада парламентлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигига эътибор қаратди.

Шунингдек, Ўзбекистон парламентининг ПИ фаолиятидаги иштироки тобора фаоллашаётгани таъкидланди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги БМТ Бош ассамблеяси резолюциясини қабул қилиш ҳақидаги ташаббуси ПИ томонидан тўлиқ қўллаб-қувватлангани қайд этилди.

ПИ ижроия қўмитаси фаолияти юқори баҳоланиб, унинг парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги муҳим аҳамиятига урғу берилди. ПИ билан ўзаро ҳамкорлик доирасида Бухоро ва Тошкент шаҳарларида халқаро парламент форумлари ҳамда ПИга аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити муваффақиятли ўтказилгани ҳам таъкидланди.
Мавзуга оид
18:17 / 25.09.2025
Қирғизистон парламенти ўзини ўзи тарқатиб юборди
17:57 / 23.09.2025
Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация Марказий Осиё давлатларининг III парламентлараро форумида иштирок этди
18:18 / 08.09.2025
Тўқаев Қозоғистонда парламентни бир палатали қилишни таклиф этди
07:37 / 10.04.2025