Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги «Рисовий» бозори кимошди савдосига қўйилди
Миробод туманидаги «Бешқўрғон» бозори («Рисовий») филиали бино ва иншоотлари кимошди савдосига қўйилди. Унинг ўрнида савдо мажмуаси қурилиши мумкин.
Фото: e-auksion.uz
Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳри Миробод туманидаги «Бешқўрғон» («Рисовий») бозори филиалининг бино ва иншоотларини кимошди савдосига қўйди.
E-auksion платформасида маълум қилинишича, мулк Фарғона йўли ва Абдурауф Фитрат кўчалари кесишмаси яқинидаги 0,26 гектар ер участкасида жойлашган.
Унда усти ёпиқ савдо растаси ҳамда бир нечта тижорат ва ёрдамчи бинолар бор. Уларнинг умумий майдони 1682 квадрат метрни ташкил қилади.
Ҳудудда барча коммуникациялар — газ, электр энергияси, ичимлик суви ва канализация тармоғи мавжуд.
Мазкур майдонда экобозор, савдо ва кўнгилочар масканлар, бизнес маркази, офис ва хизмат кўрсатиш майдонлари ҳамда ерости автотураргоҳига эга 6 қаватли савдо мажмуаси қурилиши режалаштирилган.
Лотнинг бошланғич баҳоси — 15,94 миллиард сўм. Аукцион натижалари 28 апрел куни эълон қилиниши белгиланган.
Мавзуга оид
12:24 / 19.11.2025
Бозорларда тижорий сёмка пулли бўлгани оддий визиторларга тааллуқли эмас — ҳокимлик
09:33 / 19.11.2025
Тошкент бозорларида тижорий мақсадда видео олиш пулли бўлди
15:14 / 14.11.2025
Россияда хорижий компаниялар ўз брендига бўлган ҳуқуқларни йўқота бошлади
16:50 / 15.09.2025