Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Булоқбошида сув тошқини юзага келди
Ҳодиса Жанубий Фарғона канали қирғоғи ўпирилиши оқибатида рўй берган.
Фото: ФВВ
8 май куни Андижон вилояти Булоқбоши тумани Сарвонтепа маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали қирғоқларининг бирига шикаст етган.
Ҳодиса оқибатида канал суви тошиб, атрофдаги кўчаларни сув босган.
Kun.uz манбаси хабар беришича, Булоқбоши туманининг каналга туташ ҳудудлари аҳолиси эвакуация қилинмоқда.

Ушбу маълумот олиниши билан вилоят Норин-Қорадарё Ирригация тизимлари бошқармаси томонидан сув буткул тўхтатилган.
Ҳозирда вилоят ҳокими бошчилигидаги мутасадди ташкилотлар иштирокида ишчи гуруҳ ташкил қилиниб, ҳолат бартараф этилмоқда. Барча керакли техника воситалари жалб қилиниб, жараён назоратга олинди.
Туман ҳокими Kun.uz’га изоҳ беришича, ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун 40 га яқин техника жалб қилинган. Сув сизиб чиқишини тўхтатиш ишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
00:11 / 17.08.2025
Ҳиндистон ва Покистондаги сув тошқинлари оқибатида 200дан ортиқ киши қурбон бўлди
12:10 / 15.08.2025
Кўпик оқизилиши биринчиси эмас: “Нил-Гранит” аввалдан Жанубий Фарғона каналини ифлослантириб келгани маълум бўлди
00:44 / 15.08.2025
Ҳиндистонда сув тошқинлари оқибатида 37 киши ҳалок бўлди
09:13 / 05.08.2025