Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда 2 ёшли бола 15-қаватдан тушиб кетиб, омон қолди
Бола буталар устига тушган ва жароҳат олган. У шифохонага ётқизилгани айтилмоқда.
Фото: ABC News
АҚШнинг Мэриленд штатида кўп қаватли уйнинг 15-қавати балконидан тушиб кетган 2 ёшли бола омон қолди, деб хабар бермоқда ABC News.
Қайд этилишича, бола буталар устига тушган ва жароҳат олган. У шифохонага ётқизилган бўлиб, унинг аҳволига оид бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Қутқарувчиларга кўра, балкон остида ўсган буталар ва тупроқнинг юмшоқлиги, шунингдек, бола жуда кичкина бўлгани ва вазни ҳам енгиллиги унинг омон қолишига хизмат қилган.
Маълум қилинишича, балконга панжара эмас, балки ҳимоя ойнаси ўрнатилган бўлган. Ҳодиса юз берган вақтда уйда ёши катта инсонлар ҳам бўлгани айтилмоқда.
Полиция ҳолат юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.
Аввалроқ Хитойда 9 ёшли мактаб ўқувчиси 25-қаватдан тушиб кетиб омон қолгани, унинг бир нечта жойи сингани маълум қилинганди. 2016 йилда эса Чеченистоннинг Шатой туманида 9 ёшли бола 170 метрлик жарга тушиб кетиб, бир шохни ушлаб олганча омон қолгани тўғрисида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
14:26 / 20.12.2025
Путин: АҚШ Аляскада таклиф қилган муросаларга рози бўлдик
09:41 / 20.12.2025
АҚШ Сурияда ИШИД объектларига зарба берди
07:52 / 20.12.2025
Пентагоннинг ички ҳужжати: Хитой АҚШ денгиз устунлигига қандай чақириқ ташламоқда?
13:32 / 19.12.2025