Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги кўчага Рим шаҳри номи берилди
Тантанали тадбирда президент Шавкат Мирзиёев ва Италия бош вазири Жоржа Мелони иштирок этди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Италия бош вазири Жоржа Мелони ўртасидаги олий даражадаги Ўзбекистон-Италия музокаралари якунида халқаро Конгресс-марказида Самарқанд шаҳридаги кўчага Рим шаҳри номини беришга бағишланган тантанали маросим ўтказилди.
Шавкат Мирзиёев ушбу қарор чуқур тарихий ва маданий алоқалар, стратегик шериклик муносабатларининг ҳозирги юксак даражасини инобатга олган ҳолда, шунингдек, Ўзбекистон ва Италия халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳурмат рамзи сифатида қабул қилинганини таъкидлади.
Сўнгра етакчилар Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида ташкил этилган «Ўзбекистон ва Италия: цивилизациялар мулоқоти» кўргазмасини томоша қилдилар.

Ноёб экспозиция икки мамлакат ўртасидаги чуқур тарихий, илмий ва маданий алоқаларга бағишланган. У «Рим ва Кушон империяларининг савдо муносабатлари», «Биринчи Уйғониш даври», «Марко Поло», «Амир Темур», «Мирзо Улуғбек» ва «Заҳириддин Муҳаммад Бобур», «XIX асрда Ўзбекистондаги италияликлар», «Иккинчи жаҳон урушида ўзбекистонликларнинг Италияни озод қилишга қўшган ҳиссаси», «Ўзбекистон ва Италия: маданий меросни асраш» каби 9 та мавзули бўлимдан ташкил топган.

Меҳмонларга Афросиёбнинг «Самарқанд ҳукмдори томонидан элчиларни қабул қилиш маросими» номли деворий суратнинг машҳур италиялик уста Мауро Пеллицонни томонидан Флоренция мозаикаси услубида ишланган ноёб нусхаси намойиш этилди.
Шунингдек, етакчилар турли тарихий ёдгорликлар, график тасвирлар, қўлёзма ва миниатюралар, нодир адабий нашрлар, ҳайкаллар, архив суратлари ва ҳужжатлари билан танишдилар.

Мавзуга оид
15:05 / 28.11.2025
Италия Nord Stream иши бўйича гумонланувчини Германияга топширди
22:08 / 20.11.2025
Сўнгги йўлланмалар учун кураш: Италия ва Туркия рақибларини билиб олди
11:39 / 20.11.2025
Италия «Шимолий оқим» иши бўйича Украина фуқаросини Германияга топширишини тасдиқлади
19:26 / 18.11.2025