Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурбон ҳайити куни пойтахтда жамоат транспорти соат 03:00 дан иш бошлайди
Ушбу қарор жамоат транспорти орқали ҳайит намозида иштирок этишни режалаштираётган фуқаролар учун қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинган.
Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси Қурбон ҳайити куни пойтахтда жамоат транспорти соат 03:00 дан иш бошлашини маълум қилди.
«6 июнь, жума куни Қурбон ҳайити муносабати билан фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳридаги автобус йўналишлари ва метрополитен соат 03:00 дан ўз ҳаракатини бошлайди», — дейилади хабарда.
Ушбу қарор жамоат транспорти орқали ҳайит намозида иштирок этишни режалаштираётган фуқаролар учун қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинган.
Олдинроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтларини эълон қилганди. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
Президент қарорига кўра, аҳолининг Қурбон ҳайити байрамини муносиб ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 7 июн, шанба куни олти кунлик иш ҳафтаси тартиби бўйича ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.
Мавзуга оид
18:42
Президент қарори: Тошкентда тирбандликларни камайтириш чоралари тасдиқланди
14:47
Светофорлар “ақлли” тизимга уланади: транспорт оқимига қараб автоматик мослашади
08:41
Тошкентда 115-сонли автобус йўналиши янгиланди
09:34 / 04.12.2025