Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўйлиқ бозорида бўғма илонларни ноқонуний сотаётганлар жазоланди
Қонунбузарлар жаримага тортилди, илонлар ҳайвонот боғига топширилди.
Фото: Видеодан кадр
Тошкентдаги Қўйлиқ бозори ҳудудида 5 та шарқ бўғма илони ноқонуний сотилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Экология бошқармаси хабар берди.
Қайд қилинишича, илонлар мусодара қилинган ва Тошкент ҳайвонот боғига топширилган. Ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 92-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 3 миллион 750 минг сўм миқдорида жарима белгиланган.
Тошкент шаҳри Экология бошқармаси, Яшнобод туман бўлими, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган рейд давомида ноқонуний сотилаётган бошқа ҳайвон ва қушлар ҳам аниқланиб, табиатга қўйиб юборилган. Ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилган.
Мавзуга оид
18:42 / 05.12.2025
Президент қарори: Тошкентда тирбандликларни камайтириш чоралари тасдиқланди
14:47 / 05.12.2025
Светофорлар “ақлли” тизимга уланади: транспорт оқимига қараб автоматик мослашади
08:41 / 05.12.2025
Тошкентда 115-сонли автобус йўналиши янгиланди
09:34 / 04.12.2025