Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ташқи разведка хизмати ва МРБ мулоқотни давом эттиришга келишиб олди
Биз исталган вақтда бир-биримизга қўнғироқ қилиш ва муҳим масалаларни муҳокама қилиш имкониятини сақлаб қолдик, — деди Россия ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин.
Фото: Anadolu Agency
Россия ташқи разведка хизмати (СВР) директори Сергей Наришкин АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) раҳбари Жон Рэтклиффга қўнғироқ қилди. Улар мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.
Бу суҳбат ҳақида Наришкин «Россия-1» журналистига гапириб берди.
«Америкалик ҳамкасбим билан телефон орқали суҳбатлашдим. Биз исталган вақтда бир-биримизга қўнғироқ қилиш ва муҳим масалаларни муҳокама қилиш имкониятини сақлаб қолдик», — деди СВР раҳбари.
У суҳбат қачон бўлиб ўтганига аниқлик киритмади.
Охирги марта уларнинг телефон суҳбати ҳақида оммавий ахборот воситалари март ойи ўрталарида эълон қилган эди, ўшанда СВР матбуот бюроси Наришкин ва Рэтклифф икки разведка идораси ўртасида умумий манфаатлар ва инқирозларни бошқариш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилганини билдирган.
Мавзуга оид
09:13
Венгрия АҚШ билан газ етказиб бериш бўйича келишувга эришди
08:51
Трамп Сурия ва бошқа давлатлар фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади
09:46 / 16.12.2025
Берлиндаги музокаралар: АҚШ Донбассни топширишни талаб қилмоқда
13:27 / 15.12.2025