Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилнинг Ғазога зарбалари оқибатида камида 60 фаластинлик ҳалок бўлди
Исроил армияси яна гуманитар ёрдам олиш учун навбатда турган тинч аҳолига ҳужум қилди.
3 июл куни Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбалари натижасида камида 60 нафар фаластинлик ҳалок бўлди.
Ҳужум қурбонлари орасида озиқ-овқат олиш умидида эксклавнинг марказий ва жанубий қисмларидаги гуманитар ёрдам тарқатиш пунктларига йўл олган 29 киши ҳам бор, дея хабар беради маҳаллий соғлиқни сақлаш тизимидаги манбалар.
Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги хабарига кўра, Ғазо ва Хон-Юнус шаҳарларида Исроил қўшинлари кўчирилган тинч аҳоли бошпана топган мактаб ва чодирларни ўққа тутган.
Исроилнинг Ғазо сектори блокадасини кучайтириши минтақада гуманитар фалокатнинг чуқурлашишига сабаб бўлди. Исроил аскарлари гуманитар ёрдамнинг эксклавга кириб келишига тўсқинлик қилмоқда ва уни қабул қилиш учун навбатда турганларни мунтазам равишда ўққа тутмоқда.
Мавзуга оид
15:41 / 20.12.2025
Исроил сулҳга қарамай Ғазодаги бошпанага ҳужум уюштирди: камида 6 киши ҳалок бўлди
11:40 / 18.12.2025
Берлинда эркак Исроилга қарши шиори учун жаримага тортилди
20:40 / 15.12.2025
Сиднейдаги теракт. Сўнгги маълумотлар
23:30 / 14.12.2025