Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Европа брендларига антидемпинг божларини жорий этди
Фаолияти антидемпинг кампанияси доирасида тергов қилинмаган янги эскпортчиларга нисбатан енгиллик берилади.
Фото: Getty images
ХХР Савдо вазирлиги Европа Иттифоқи брендларига 27,3 фоиздан 34,9 фоизгача божлар жорий этилишини эълон қилди. Бу ҳақда идора сайтига жойлаштирилган баёнотда сўз боради.
Қайд этилишича, 5 июлдан кучга кирадиган чекловлар беш йил муддатга мўлжалланган.
Pernod Ricard ва Remy Cointreau божлардан озод қилинади, чунки улар минимал нарх чегарасини бажариш мажбуриятини олган. Шунингдек, фаолияти антидемпинг кампанияси доирасида тергов қилинмаган янги эскпортчиларга нисбатан ҳам енгилликлар кўзда тутилган. Улар ўрнатилган божларсиз мамлакатда савдо қилиш учун ариза беришлари мумкин.
Пекин антидемпинг жараёни ташаббуси билан ЕИ 2024 йилда Хитой электромобилларига нисбатан тарифлар жорий этганидан кейин чиққанди. ХХРнинг жавоби энг кўп франциялик ишлаб чиқарувчиларнинг даромадларига таъсир қилади. Божлар Хитой ТИВ раҳбари Ван Ининг Парижга ташрифи фонида эълон қилинди. Франция унинг ташрифи миллий компаниялар учун оқибатларни юмшатишга ёрдам беришига умид қилаётган эди.
Мавзуга оид
18:54 / 04.12.2025
Сирдарё вилоятида Хитой билан ҳамкорликда автомобил ишлаб чиқарилади
17:37 / 04.12.2025
Сирдарёдаги 9 та туман-шаҳар ҳокимлари Хитойга йўл олади
11:22 / 04.12.2025
Макрон Пекинга келди: Украина уруши ва савдо можаролари муҳокама қилинади
19:03 / 02.12.2025