Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёл ҳибсга олинди
Суд махсус прокуратуранинг собиқ президентни ҳибсга олиш борасидаги сўровини қаноатлантирди. У ўз қарорини Юн Сок Ёл ишга оид далилларни йўқ қилиши мумкинлиги билан изоҳлади.
Фото: AFP
Сеул суди Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёлни иккинчи марта ҳибсга олиш бўйича қарор чиқарди, деб ёзади Ёнҳап агентлиги.
Ўтган йили ҳарбий ҳолат жорий этилишига оид ишни тергов қилаётган Жанубий Корея махсус прокуратураси 6 июл куни Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш учун ордер сўраганди. Махсус прокурор бешта муҳим айблов бўйича ордер берилишига эришган. Улар орасида собиқ президент томонидан ҳарбий ҳолат жорий этилишидан олдин Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ҳуқуқларини бузиш ҳолати ҳам бор. Шунингдек, у ҳужжатларни сохталаштириш ва ҳарбий ҳолат бўйича ёлғон маълумотларни тарқатишда ҳам айбланмоқда. Ҳимоя томони айбловларни рад этган.
Судя ордер сўровини қаноатлантиришга қарор қилди. У ўз қарорини собиқ президент ишга оид далилларни йўқ қилиши мумкинлиги билан изоҳлади. Юн Сок Ёл Сеулдаги қамоқхонага жойлаштирилган бўлиб, у суднинг навбатдаги қарорини кутади.
2024 йил декабрида Юн Сок Ёл мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этди, натижада унга нисбатан импичмент эълон қилинди. Собиқ президент исён ташкиллаштиришда айбланди ва январ ойида ҳибсга юборилди. Март ойида Сеул суди Юн Сок Ёлни ҳибсдан озод этди, аммо исён иши ҳали ҳам кўриб чиқилмоқда.
Мавзуга оид
20:56 / 04.12.2025
Жанубий Корея ноқонуний мигрантларнинг ихтиёрий равишда чиқиб кетиши учун 90 кунлик дастур эълон қилди
12:24 / 18.11.2025
КХДР: Сеул учун сувости кемалари минтақада "ядровий домино"ни келтириб чиқаради
12:36 / 14.11.2025
Қамчиқ ва Дарбанд довонларида қатнайдиган тезюрар поездлар Жанубий Кореядан харид қилинади
18:21 / 10.11.2025