Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский: АҚШдан Украинага қурол етказиб бериш қайта тикланди
Украина президенти АҚШдан қурол-яроғ етказиб бериш қайта бошланганини тасдиқлади. У июл ойининг бошида тўхтатилганди. Володимир Зеленский қайси тизимлар етказиб берилаётганига аниқлик киритмади.
Фото: FABIO CIMAGLIA / EPA / ТАСС
АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тиклади, деди президент Володимир Зеленский 11 июл, жума куни украиналикларга кундалик видеомурожаатида. «Бизда энг юқори даражада сиёсий сигналлар бор — яхши сигналлар, айниқса АҚШдан, европалик дўстларимиздан. Барча маълумотларга кўра, етказиб бериш қайта бошланган», — деди у.
Зеленский қайси тизимлар АҚШдан етказиб берилаётганига аниқлик киритмади. «Биз Европанинг янги мудофаа пакетларини ҳам тайёрлаяпмиз», — дея қўшимча қилди Украина давлати раҳбари.
1 июл куни Politico нашри Оқ уйга таяниб, Пентагон Украинага Patriot тизимлари учун зенит ракеталари ва бошқа юқори аниқликдаги ўқ-дориларни етказиб беришни АҚШнинг ўзида бу қуроллар захираси ҳаддан ташқари камайиб кетганидан хавотирлари фонида тўхтатганини хабар қилди.
Шу билан бирга, CBS телеканали АҚШ нафақат Украинага қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб беришни тўхтатганини, балки бу қарор Пентагон АҚШдан қурол олаётган барча давлатларни ўтказаётган кенг кўламли текширувнинг бир қисми эканини маълум қилди.
Мавзуга оид
20:18 / 18.12.2025
Оқ уйда Обама ва Байденни мазах қилувчи лавҳалар ўрнатилди
16:35 / 18.12.2025
Россия Мудофаа вазирлиги: 2025 йилда Украинадаги урушга 11 трлн рубл сарфланади
16:03 / 18.12.2025
«Божлар – менинг севимли сўзим». Трамп халққа мурожаат қилди
14:17 / 18.12.2025