Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 123 марта қидирувга берилган автомобил тўхтатилди
Тошкентда ЙПХ ходимлари 123 марта қидирувга берилган Captiva’ни тўхтатди. Автомобилнинг жами 54 млн сўмлик тўланмаган 129 та жаримаси бўлган. Машина жарима майдончасига жойлаштирилди.
Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида ЙПХ ходимлари 129 марта турли қоидабузарликлар содир этган Captiva русумли автомашинани тўхтатди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.
Текширув давомида маълум бўлишича, ҳайдовчининг умумий жарима миқдори 54 млн сўмни ташкил этади. Бундан ташқари, автомобил 123 марта Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан қидирувга берилган.
Captiva жарима майдончасига қўйилган, бироқ ҳайдовчи қандай жавобгарликка тортилиши маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
17:44 / 22.11.2025
Наманганда ЙПХ ходими машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
21:28 / 03.11.2025
Тошкентда Gentra ҳайдовчиси ЙПХ ходимини капотида судраб кетди. Унинг ҳисобида 144 та қоидабузарлик борлиги аниқланган
09:24 / 31.10.2025
Олмазорда ЙПХ талабига бўйсунмаган Leapmotor тўхтатилди: машина қидирувда экани аниқланди
10:30 / 01.10.2025