Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ғазо ҳукумати: Исроил очарчиликни кучайтирмоқда
Ғазодаги Фаластин ҳукумати эксклавнинг шимолий ва жанубий ҳудудларига атиги 73 юк машинаси гуманитар ёрдам етказганини маълум қилди.
Фото: Anadolu Agency
Ғазо ҳукумати Исроил блокадаси ва чекланган инсонпарварлик ёрдами минтақада аллақачон миллионлаб одамларга таъсир қилган очарчиликни янада кучайтираётганини билдирди.
«Очлик кучайиб, тинч аҳолига мўлжалланган ёрдамга тўсиқ қўйилмоқда. Исроил геноцид содир этишда давом этмоқда», — дейилади баёнотда. Расмий маълумотларга кўра, очарчилик 2,4 миллионга яқин одамни, шу жумладан 1,1 миллион болаларни қамраб олган. «Араб давлатлари ва халқаро ҳамжамиятнинг сукути остида 133 киши очликдан ҳалок бўлди, улардан 87 нафари болалар», — дея таъкидлади ҳукумат.
Хабарда, шунингдек, Ғазо секторининг шимолий ва жанубий қисмларига гуманитар ёрдам юкланган 73 юк машинаси етказилгани, бироқ юкнинг салмоқли қисми Исроил учувчисиз учоқлари ва аскарлари назорати остида талон-торож қилингани қайд этилган. Исроил, Ғазога кўра, бетартиблик ва очлик тактикасини қўллаган ҳолда, омборларга ёрдам етказилишига атайлаб тўсқинлик қилмоқда.
Шунингдек, гуманитар ёрдамни ҳаводан ташлашга уч марта уриниш бўлган. Бироқ, ҳукумат таъкидлаганидек, юк тинч аҳолининг кириши тақиқланган «қизил зона»га тушган, шунинг учун у муҳтожларга етиб бормаган.
«Ягона ечим Ғазодаги блокадани олиб ташлаш ва инсонпарварлик ёрдамига тўсиқсиз кириш имконини беришдир», — дея таъкидлади расмийлар. Баёнот: «Жаҳон ҳамжамияти олдида тарихий масъулият бор», деган огоҳлантириш билан якунланади.
Мавзуга оид
13:42 / 05.12.2025
Исроил «Евровидение-2026»да қатнашади, қатор давлатлар танловни бойкот қилади
12:51 / 05.12.2025
«Ҳақиқат бўлишига жуда кучли асослар бор» – БМТ бош котиби Ғазодаги уруш жиноятлари ҳақида
16:58 / 04.12.2025
Ғазо вайроналари орасида 54 жуфтлик учун оммавий тўй ўтказилди – фотолар
15:51 / 02.12.2025