Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Airbus ҳаво кемалари паркини кенгайтиришга келишиб олди
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва Airbus компаниясининг Европа бўйича президенти Йохан Пелисси ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, томонлар Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Хусусан, Ўзбекистон ҳаво кемалари паркини модернизация қилиш ва кенгайтириш орқали туристик оқимни ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Тошкент давлат транспорт университети ҳамда Airbus компанияси ўртасида учувчиларни тайёрлашга оид махсус дастур ишлаб чиқилиши бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
14:47
Светофорлар “ақлли” тизимга уланади: транспорт оқимига қараб автоматик мослашади
14:34
Тошкентда метро узунлиги 103 километрга, "парковка" ўринлари 150 мингтага етказилади
18:39 / 29.11.2025
UzAirways Airbus А320/321 самолётларининг дастурий таъминотини ўзгартирди
17:35 / 29.11.2025