Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон павилиони Expo 2025 кўргазмасида энг юксак мукофотни олди
Павилион Red Dot Award — дизайн ва коммуникация соҳасида дунё миқёсида тан олинган етакчи мукофотлардан бирига сазовор бўлди.
Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси
Ўзбекистон павилиони Япониядаги Expo 2025 Осака, Кансаи халқаро кўргазмасида «Кўргазма стендлари» номинацияси бўйича дунёнинг энг нуфузли мукофотларидан бири — Red Dot Award: Brands & Communication Design танловида Red Dot: Best of the Best мукофоти билан тақдирланди.
Red Dot Award — бу дизайн ва коммуникация соҳасида дунё миқёсида тан олинган етакчи мукофотлардан биридир. Турли йилларда ушбу эътирофга Apple, Ferrari, Philips, LG каби глобал брендлар ва саноат етакчилари сазовор бўлиб, улар бугунги кунда жаҳон дизайни ва брендинг стандартларини шакллантирмоқда.
Бугун ушбу фахрли рўйхатга Ўзбекистон павилиони ҳам қўшилди — халқаро саҳнада мамлакат маданий мероси, очиқлиги ва замонавий тараққиётини ифодаловчи ноёб лойиҳа сифатида эътироф этилди.






Мавзуга оид
08:40 / 09.02.2026
Япония ҳукмрон партияси тарихий ғалабага эришди
22:40 / 08.02.2026
Япония бош вазирининг ҳукмрон блоки сайловда ғалаба қозонди
12:03 / 02.02.2026
Япония океан тубида нодир ер элементларини аниқлади
21:06 / 26.01.2026