Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда ажрашаётган эр-хотин 29 бош товуқни тенг бўлишишди
Ажрашиш чоғида барча нарса ўртада тенг бўлинишини истаган эр-хотин учун суд иккита ечимни таклиф қилган.
Фото: South China Morning Post
Хитойда ажрашаётган эр-хотин 29 бош товуқни тенг бўлишиш учун битта товуқни бирга ейишди, деб ёзади South China Morning Post.
Хабарда айтилишича, улар Сичуан провинциясидаги қишлоқлардан бирида яшашган ва фермерлик билан шуғулланиб келишган. Уларнинг 29 бош товуғи, 22 бош ғози ва икки бош ўрдаги бўлган.
Ажрашиш чоғида барча нарса ўртада тенг бўлинишини истаган эр-хотин учун суд иккита ечимни таклиф қилган. Биринчиси – товуқлардан бири учун кимдир пул тўлаб ўзига олиб қолиши ёки уни сўйиб, биргаликда ейиш. Эр-хотинлар иккинчи йўлни маъқул кўришган.
Мавзуга оид
18:54 / 04.12.2025
Сирдарё вилоятида Хитой билан ҳамкорликда автомобил ишлаб чиқарилади
17:37 / 04.12.2025
Сирдарёдаги 9 та туман-шаҳар ҳокимлари Хитойга йўл олади
11:22 / 04.12.2025
Макрон Пекинга келди: Украина уруши ва савдо можаролари муҳокама қилинади
19:03 / 02.12.2025