Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Фижидаги биринчи элчиси тайинланди
Муҳсинхўжа Абдураҳмонов янги лавозимда иш бошлади.
Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистоннинг Фижи Республикасидаги элчиси этиб тайинланган Муҳсинхўжа Абдураҳмонов ушбу мамлакат президенти Рату Найкама Тавакеколати Лалабалавуга ишонч ёрлиқларини топширди. Элчининг қароргоҳи Токио шаҳрида жойлашган.
Расмий тадбирдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат давомида Ўзбекистон ва Фижи ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, таълим ва туризм каби йўналишлардаги алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Президент Найкама Лалабалаву икки мамлакат географик жиҳатдан узоқда жойлашган бўлса-да, уларни ўзаро ҳурмат, конструктив мулоқот ва умумий қадриятларга асосланган дўстона алоқалар боғлаб туришини таъкидлади.

Икки мамлакат ўртасидаги дипломатик алоқалар тарихида илк маротаба Ўзбекистоннинг Фижидаги элчисининг тайинланиши Фижи томони учун ҳам муҳим тарихий воқеага айлангани қайд этилди.
Ўзбекистон ва Фижи ўртасида дипломатик муносабатлар 2010 йил 16 июнь куни ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, Муҳсинхўжа Абдураҳмонов 2021 йил 27 сентябрь куни Япония императори Нарухитога Ўзбекистон элчиси сифатидаги ишонч ёрлиқларини топширган эди.
Мавзуга оид
12:41 / 28.11.2025
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
18:07 / 27.11.2025
Президент 7 та давлатнинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
09:43 / 27.11.2025
Бангладешда Ўзбекистоннинг янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
13:24 / 18.11.2025