Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда дарахткушлик: вояга етган арчалар кесиб ташланди
12 август куни вилоятнинг Сариосиё туманидан Kun.uz'га йўлланган видеода катта майдонни эгаллаган арчазорда кўплаб йирик ва вояга етган арчалар кесилаётгани акс этган.
Кадрларда кўринишича, бир гуруҳ одамлар кесилган дарахтларни тахлаб, машиналарга ортмоқда. Манбага кўра, улар ободонлаштириш бошқармаси ходимлари бўлиши мумкин.
Google харита орқали текширилганда бу туманнинг Фурқат кўчасидаги каттагина арчазор майдони экани маълум бўлди. Дарахт кесиш ишлари айни пайтда ҳам давом этаётгани айтилмоқда.
Kun.uz ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Муродбек Давлатов билан телефон орқали боғланди. У вазият назоратга олингани ва ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилишини таъкидлади.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистонда дарахт кесишга мораторий жорий қилинган. Мораторий 2021 йилнинг 31 декабр куни президент томонидан имзоланган фармон билан муддатсиз даврга узайтирилган.
Мавзуга оид
09:00 / 30.11.2025
Ишлаб кетган қонунлар ва тўхтамаётган дарахткушлик — ҳафта дайжести
20:10 / 27.11.2025
“Зовурни ёпмоқчи бўлиб дарахтларга қирон келтиришди” – Бувайда туманидаги дарахткушлик тафсилоти
18:09 / 25.11.2025
Экология инспекторига куч ишлатган Бувайда тумани ҳокими ўринбосари ишдан олинди
15:25 / 25.11.2025