Жамият | 14:06 / 12.08.2025
3472
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг Бектемир туманидаги кўпқаватли уйда ёнғин юз берди

Ҳодиса оқибатида хонадоннинг жиҳозлари ва 20 кв.м. майдони зарарланди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Абай маҳалласи, Роҳат кўчасида жойлашган кўпқаватли уйда 12 август куни ёнғин юз берди.

ФВБ берган маълумотга кўра, соат 11:57 да кўпқаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар тушган.

Таъкидланишича, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та автонарвон соат 12:06 да ҳодиса жойига етиб бориб, 6 дақиқа ичида ёнғинни ўчирган.

Ҳодиса оқибатида хонадоннинг жиҳозлари ва 20 кв.м. майдони зарарланган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳти олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид