Жаҳон | 21:36 / 13.08.2025
4041
1 дақиқада ўқилади

ЕИ ва АҚШ етакчилари Украина бўйича мулоқот ўтказди

Украина президенти Володимир Зеленский видеоконференцияда иштирок этиш учун Германияга келди.

Фото: Philippe Magoni

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен АҚШ президенти ва ЕИ етакчилари ўртасидаги видеоконференция якунланганини маълум қилди.

"Бугун биз АҚШ президенти Доналд Трамп, Европа етакчилари ва Володимир Зеленский билан жуда яхши суҳбат ўтказдик. Биз Аляскада бўлиб ўтадиган икки томонлама саммит юзасидан фикр алмашдик", - деди у.

Шунингдек, фон дер Ляйен видеоконференция иштирокчилари Украинадаги вазият бўйича "умумий тушунчаларини кучайтиришган”ини маълум қлди.

Украина президенти ушбу видеоконференцияда иштирок этиш учун Германияга келди ва суҳбатда канцлер Фридрих Мерц билан биргаликда қатнашди.

"Биз келгуси учрашувларда Украина ҳам музокаралар столи атрофида бўлиши кераклигини билдирдик”, деди Мерц видеоконференциядан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид