Жаҳон | 20:38 / 14.08.2025
3862
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған мухолифат етакчисини судга берди

Ражаб Тоййиб Эрдўған Халқ-республика партияси етакчисини аввал ҳам бир неча марта судга берган.

Фото: Anadolu Agency

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мухолиф Халқ-республика партияси етакчиси Ўзгур Ўзелни ҳақоратда айблаб судга берди ва маънавий зарар учун 1 млн лира (24,5 минг) товон тўланишини талаб қилди. Бу ҳақда Туркия раҳбарининг адвокати Ҳусайн Ойдин маълум қилди.

"13 август куни президентимиз номига номақбул сўзлар ва асоссиз айбловлар билан чиққан ХРП раиси Ўзгур Ўзелдан маънавий зарар учун 1 млн лира миқдорида товон пули ундириш тўғрисида Анқара фуқаролик судига даъво аризаси берилди. Бундан ташқари, президентни ҳақорат қилганлик жинояти бўйича Анқара прокуратурасига ариза тақдим этилди", - деди у.

Ўзел 13 август куни Истанбулдаги чиқиши чоғида шу йилнинг мартида шаҳар мэри Экрем Имомўғлининг коррупцияда айбланиб ҳибсга олинишида Эрдўғанни айблаганди.

Эрдўған ХРП етакчисини аввал ҳам бир неча марта судга берган. Туркияда президентни ҳақорат қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид