Ўзбекистон | 21:20 / 15.08.2025
4192
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон аҳолисининг 56 фоизи меҳнатга лаёқатли

Ўзбекистон Республикасида 2025 йилнинг 1 июл ҳолатига доимий аҳоли сони 37,9 млн кишини ташкил этган.

Фото: Kun.uz

Миллий статистика қўмитаси Ўзбекистондаги меҳнатга лаёқатли аҳоли сони ҳақида маълумот берди.

Маълумотга кўра, Ўзбекистон Республикасида 2025 йилнинг 1 июл ҳолатига доимий аҳоли сони 37,9 млн кишини ташкил этган.

Улардан 12,2 миллион киши (32,2 фоиз) меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик, 21,2 миллион киши (56 фоиз) меҳнатга лаёқатли ёшда ва 4,5 миллион киши (11,8 фоиз) меҳнатга лаёқатли ёшдан катта ҳисобланади.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид