Жаҳон | 23:08 / 15.08.2025
3192
1 дақиқада ўқилади

Песков: Россия-АҚШ мулоқоти камида 6-7 соат давом этиши мумкин

Песковнинг қайд этишича, Доналд Трамп ва Владимир Путин мулоқоти яккама-якка шаклда бўлиб ўтади.

Фото: РИА Новости

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Аляскада бўлиб ўтадиган Россия-Америка музокаралари камида 6-7 соат давом этишини айтди.

“Делегациялар таркибида музокаралар ўтказилади. Сўнгра етакчилар ҳамкорликдаги матбуот анжуманини ўтказадилар. Умуман олганда, бунга камида 6-7 соат кетади”,— деди Песков.

Унинг қайд этишича, Доналд Трамп ва Владимир Путин мулоқоти яккама-якка шаклда бўлиб ўтади. Россия делегацияси “самарали” мулоқотга умид қилмоқда.

Хабарларга кўра, Владимир Путинни аэропортда шахсан Доналд Трампнинг ўзи кутиб олади. Президентлар учрашуви Анкориж шаҳридаги Элмендорф-Ричардсон. ҳарбий базасида бўлиб ўтади.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид