Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вашингтон бош прокурори Трампнинг қарори боис судга мурожаат қилишини айтди
Аввалроқ Доналд Трамп ўз фармони билан Вашингтон полициясини тўғридан-тўғри АҚШ федерал ҳукумати назорати остига ўтказганди.
Фото: AP
Вашингтон бош прокурори Брайан Швалб президент Доналд Трампнинг пойтахт полициясини федерал назорат остига олиш қарори сабабли судга мурожаат қилишини айтди.
"Биз федерал ҳукуматнинг Колумбия округи полициясини назоратга олиш қарорига қарши судга мурожаат қиламиз. Маъмурият пойтахт полициясини назоратга олишини ноқонуний равишда эълон қилиб қонунан берилган ваколатларини суиистеъмол қиляпти", - деб ёзди у ўзининг X тармоғидаги саҳифасида.
Душанба куни Трамп федерал ҳукумат томонидан Вашингтонда жиноятчиликка қарши курашишга қаратилган қатор чораларни эълон қилди.
У ўз фармони билан Вашингтон полициясини тўғридан-тўғри АҚШ федерал ҳукумати назорати остига ўтказди.
Мавзуга оид
08:52 / 04.12.2025
Трамп: Путин келишув тузишни ва «нормал ҳаётга қайтишни» истаяпти
15:57 / 03.12.2025
Мадуронинг имкониятлари тугади. Унинг Трамп билан телефон мулоқоти ҳақида нималар маълум?
21:10 / 02.12.2025
Трамп 5 соатда ижтимоий тармоқда 160 дан ортиқ пост жойлади
08:12 / 30.11.2025