Жаҳон | 00:14 / 16.08.2025
14596
1 дақиқада ўқилади

Путин Анкорижга етиб келди

Россия президенти Владимир Путин ўтирган самолёт Анкориждаги ҳарбий авиабазага қўнди. Уни Трамп шахсан кутиб олди.

Фото: AP

Ҳар икки давлат президентлари самолётларидан бир вақтда тушишди ва ўзлари учун ёзилган қизил гиламли йўлакдан юриб келишди.

Доналд Трамп Путинни олқишлар билан кутиб олди. Улар бир-бирлари билан кўришишгач, фахрий қоровул олдидан ўтишди ҳамда автомобилга ўтириб, музокаралар ўтказиладиган манзил сари йўл олишди.

Учрашув аввал режалаштирилганидек “бирга бир” шаклида эмас, балки вазирлар иштирокида “учга уч” шаклида ўтказилади.

Музокаралардан сўнг Доналд Трамп ва Владимир Путин иштирокида матбуот анжумани ўтказилиши кўзда тутилган.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид