Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Украинага «хавфсизлик кафолатлари» тақдим этишга тайёрлигини билдирди
Украина президенти Володимир Зеленский 18 август куни Оқ уйда Доналд Трамп билан учрашишини маълум қилди.
Фото: Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп Европа етакчиларига Украина учун хавфсизлик кафолатларини беришга тайёрлигини маълум қилди, деб ёзмоқда Wall Street Journal газетаси.
"Мулоқот тафсилотларидан хабардор шахсларнинг сўзларига кўра, президент Трамп Европа мамлакатлари етакчилари билан телефон орқали суҳбатида АҚШ Украинага тўғридан-тўғри хавфсизлик кафолатлари тақдим этишга ҳар қачонгидан ҳам тайёрлигини маълум қилди", — дейилади нашр хабарида.
15 август куни Трамп Аляскада Россия президенти Владимир Путин билан учрашди, якунда ҳеч қандай келишув бўлмади.
Украина президенти Володимир Зеленский 18 август куни Оқ уйда Доналд Трамп билан учрашишини маълум қилди.