Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп 22 август куни Россия ва Украина учрашувини ўтказмоқчи - ОАВ
Доналд Трамп Владимир Путин билан музокаралардан сўнг, Fox News телеканалига берган интервьюсида томонлар “келишувга анча яқин” эканини айтганди.
Фото: Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп Володимир Зеленский ва Европа раҳбарларига 22 август куни Путин ва Зеленский билан уч томонлама учрашув ўтказиш ниятида эканлигини айтди. Бу ҳақда Axios ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.
"У саммитдан сўнг телефон орқали мулоқотида Европа етакчиларига келаси жума куни Путин ва Зеленский билан уч томонлама учрашув ташкил этмоқчилигини айтди", — деган манба.
18 август куни Оқ уйда Трамп Зеленский ва ЕИ вакиллари билан учрашув ўтказиши режалаштирилган.
Трамп Путин билан музокаралардан сўнг, Fox News телеканалига берган интервьюсида томонлар “келишувга анча яқин” эканини айтганди. Унинг сўзларига кўра, энди Украина бунга рози бўлиши керак ва ҳаммаси “президент Зеленскийга боғлиқ”.
Мавзуга оид
08:51
Трамп Сурия ва бошқа давлатлар фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади
08:26
Трамп Венесуэлага йўл олган танкерлар блокадаси ҳақида эълон қилди
20:51 / 16.12.2025
Трамп BBC нашрига қарши 10 миллиард долларлик даъво қўзғатди
21:27 / 15.12.2025