Жаҳон | 22:27 / 18.08.2025
12382
1 дақиқада ўқилади

Трамп ва Зеленский учрашуви бошланди

Володимир Зеленский АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашиш учун Оқ уйга етиб келди.

Фото: Reuters

Уни Трамп кутиб олди.

Президентлар дастлаб оммавий ахборот воситалари вакиллари саволларига жавоб беришди.

Bild нашрининг ёзишича, Трамп Зеленский билан яккама-якка суҳбатлашади.

Сўнгра АҚШ етакчиси Германия канцлери Фридрих Мерц, Буюк Британия бош вазири Кир Стармер, Франция президенти Эммануэл Макрон, Италия бош вазири Жоржа Мелони, Финландия президенти Александр Стубб, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва НАТО бош котиби Марк Рютте билан учрашув ўтказади.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид