Ўзбекистон | 12:39 / 19.08.2025
14942
1 дақиқада ўқилади

Ислом цивилизацияси марказида ёнғин юз берди

19 август куни соат 11:00 лар атрофида Тошкентнинг Эски шаҳар қисмида қурилаётган Ислом цивилизацияси марказида ёнғин юзага келди.

Тармоқларда ёнғин бинонинг ичидан чиқиб, марказнинг том қисми ва гумбазлари атрофини қамраб олгани кўринади.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Видеоларда гумбаз атрофида ўнлаб кишилар оловни ўчиришга ҳаракат қилаётгани кўринади.

Kun.uz мухбири хабарига кўра, воқеа жойига бош вазир Абдулла Арипов етиб борган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги дастлаб марказда қурилиш материаллари ёнаётгани ва ҳодиса жойида оловни ўчириш ишлари бошланганини хабар қилди. Кейинроқ вазирлик Telegram каналидаги пост йўқолиб қолди.

Бугун тунда Бухоро шаҳридаги Минораи Калон олдида жойлашган ошхонада ёнғин чиққан эди.

Тайёрлаган:  Комрон Чегабоев

Мавзуга оид