Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижда қийин аҳволда қолган 600 нафардан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
Энг кўп фуқаро Россиядан олиб келинган — 460 нафар. Туркиядан 71 нафар, АҚШдан 56 нафар, Қозоғистондан 17 нафар фуқаро ватанга қайтарилган.
Фото: EPA
Хорижий давлатларда қийин аҳволда қолган фуқаролар ватанга қайтарилмоқда, деб хабар қилди Миграция агентлиги матбуот хизмати.
Хабарга кўра, Миграция агентлигига 639 нафар фуқародан ватанга қайтариш юзасидан мурожаатлар қабул қилинган ҳамда 30 июлдан 18 августгача Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан 621 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинган.
Уларнинг 326 нафарини аёллар, 295 нафарини эркаклар ташкил этади ҳамда шундан 189 нафари вояга етмаган болалардир.
Маълум қилинишича, энг кўп фуқаро Россиядан олиб келинган — 460 нафар. Туркиядан 71 нафар, АҚШдан 56 нафар, Қозоғистондан 17 нафар фуқаро ватанга қайтарилган.
Шунингдек, Жанубий Корея (4 нафар), Ҳиндистон (3 нафар), Япония (3 нафар), Полша (3 нафар), Миср (2 нафар), Қирғизистон (1 нафар) ва Саудия Арабистонидан (1 нафар) мураккаб вазиятда қолган ватандошлар олиб келинган.
Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда жорий йил 30 июлдан 30 августгача «Ватанга қайтариш» номли хайрия акциясини ўтказмоқда.
Акция доирасида хориж давлатларида оғир шароитда қолган Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш ва уларни самарали реинтеграция қилиш мақсад қилинган.
Мавзуга оид
19:30 / 15.12.2025
Миграция агентлиги Москвадаги муҳтож мигрантларни вақтинчалик яшаш жойи билан таъминлайди
18:50 / 13.12.2025
Россияда қийин аҳволга тушган ўзбекистонликларга бепул ётоқ берилади
12:47 / 13.12.2025
Малайзияга сафар қилаётган ўзбекистонликлар учун муҳим талаблар маълум қилинди
23:24 / 12.12.2025