Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ «аксиламерика» қарашларига эга мигрантларни киритмайди
Шунингдек, антисемит қарашларни тарғиб қилиш ёки қўллаб-қувватлаш, антисемит террористик ташкилотлар билан ҳар қандай алоқалар «ўта салбий омил» сифатида баҳоланади.
Фото: iStock
АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати (USCIS) яшаш учун рухсатнома, фуқаролик ёки мамлакатга кириш ҳуқуқини олиш учун номзодларга қўйиладиган талаблар рўйхатини янгилади. Энди барча кирувчилар «Америкага қарши» қарашлар ва хатти-ҳаракатлар бўйича текширилади.
Энди USCIS мамлакатга кириш учун аризаларни кўриб чиқишда «аксиламерика» ва антисемит қарашларни тарғиб қилиш ёки қўллаб-қувватлаш ва айниқса антисемит террористик ташкилотлар билан ҳар қандай алоқаларни «ўта салбий омил» сифатида кўриб чиқади. Шу билан бирга, «Америкага қарши қарашлар» нима эканига аниқлик киритилмаган.
The Wall Street Journal таъкидлаганидек, янгиликлар Совуқ уруш давридаги нормаларга жуда ўхшайди, шу вақтда коммунистик партиялар аъзолари учун мамлакатга кириш тақиқланган эди.
Янгиликлардан ташқари, салбий омилларга анъанавий равишда оғир жиноятлар, гиёҳванд моддаларни суиистеъмол қилиш, маст ҳолда машина ҳайдаш ва йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам равишда бузиш ҳам киради. Ижобий омиллар эса олий маълумотга эга бўлиш, барқарор иш тажрибаси, оила аъзоларига ғамхўрлик қилиш ва ижтимоий ҳаётда иштирок этиш ҳисобланади.