Технология | 22:33 / 21.08.2025
6796
1 дақиқада ўқилади

Google янги Pixel қурилмаларини намойиш қилди

Маълумот берилишича, Pixel 10 смартфонлари сунъий онг орқали ишлайдиган функциялар билан бойитилган, хусусан, қўнғироқлар реал вақт режимида бир тилдан бошқа тилга таржима қилиниши мумкин.

Фото: Google

Google компанияси Made by Google тадбирида янги Pixel смартфонлари ва бошқа қурилмаларини намойиш қилди.

Маълумот берилишича, Pixel 10 смартфонлари сунъий онг орқали ишлайдиган функциялар билан бойитилган, хусусан, қўнғироқлар реал вақт режимида бир тилдан бошқа тилга таржима қилиниши мумкин.

Смартфонларнинг ташқи кўриниши деярли ўзгармаган. Pixel 10 базавий модели нархи 799 доллардан ва буклама модели нархи 1799 доллардан бошланади.

Pixel 10, Pixel 10 Pro ва Pixel 10 Pro XL августда, буклама Pixel 10 Pro Fold октябрда сотувга чиқади.

Барча смартфонлар Google Tensor G5 процессорида ишлайди.

Google шунингдек, Pixel Watch 4 “ақлли” соати ва Pixel Buds 2a симсиз қулоқчинларини намойиш қилди.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид