Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта охирида булутли ҳаво бўлиши кутилмоқда
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, лекин ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +35…+37 даража атрофида бўлади.
Фото: Kun.uz
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет».
23–24 август кунлари ҳаво ҳарорати +35…+37 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +40 даражагача бўлади.
Дам олиш кунлари республика бўйича нисбатан нам ва бироз иссиқ бўлган кучсиз ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Республиканинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Ҳаво ҳарорати 2–3 даражага пасаяди.
Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3–8 метр/сония тезликда эсади, 12–15 метр/сониягача кучайиши мумкин.
Ҳарорат жума кундузи +35…+37 даража, якшанба куни +32…+35 даража бўлади, кечалари +20…+22 даража бўлади.