Ўзбекистон | 23:54 / 22.08.2025
3818
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот ўтказди

Бахтиёр Саидовнинг маълум қилишича, мулоқот давомида яқинлашиб келаётган икки томонлама тадбирлар ҳамда халқаро ва минтақавий майдонлардаги қўшма саъй-ҳаракатлар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон мулоқоти ўтказди. Бу ҳақда Саидов ўзининг телеграм-каналида маълум қилди.

Унда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, давлатларимиз раҳбарлари томонидан эришилган барча келишувларни ўз вақтида амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдик”, - дейилади хабарда.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг қўшимча қилишича, шунингдек, яқинлашиб келаётган икки томонлама тадбирлар ҳамда минтақада ишонч ва ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган халқаро ва минтақавий майдонлардаги қўшма саъй-ҳаракатлар ҳам кўриб чиқилди.

 

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид